Кириш Регистрация

Каскарино: «Иккита турнирдан чиқиб кетган «Арсенал» шок ҳолатида бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Челси» собиқ ҳужумчиси Тони Каскаринонинг ҳисоблашича, кубок мусобақаларидаги муваффақиятсизликлардан сўнг «Арсенал» шок ҳолатига тушиб қолган.

«Сўнгги ҳафталарда содир бўлган воқеалардан кейин улар шок ҳолатида бўлишади. Мен «Эмирейтс»да «Эвертон»га қарши ўйинда эдим, ўшанда улар охирги дақиқаларда 2:0 ҳисобида ғалабани илиб кетишганди. Бу ажойиб баҳс бўлганди, «Эвертон» 85 дақиқа давомида жуда яхши ўйнади, лекин «Арсенал» уларни барибир енгди. Аммо ҳозирги вазият анча хавотирли кўринмоқда. Артета тўғри гапларни гапиради, лекин «Арсенал» мухлислари жамоанинг ҳолатидан, айниқса жароҳатлар сони ортиб бораётганидан жуда ва жуда хавотирда», — дея Каскаринонинг сўзларини келтирмоқда talkSPORT.

Ўтган шанба куни «Арсенал» Англия Кубоги чорак финалида сафарда «Саутгемптон»га имкониятни бой берди. Бундан бироз аввалроқ эса халқаро танаффус олдидан Лига Кубоги финалида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлган эди.

Бугун, 7 апрель, сешанба куни «Арсенал» ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинида Лиссабонда «Спортинг» меҳмони бўлади.

Киритилди: 14:46, 07.04.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик