Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Флик "Атлетико"нинг кучли жиҳатларини санади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" - "Атлетико" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ханс-Дитер Фликка жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида савол берилди.

— Биз апрель ойидамиз, мавсумнинг катта қисмини ортда қолдирдингиз ва "Атлетико" билан кўплаб тўқнашувларни ўтказдингиз. Ҳозирги плей-офф баҳси олдидан "Барселона" кучлироқ деб айта оласизми? У Атлетико" кўра кучлироқ жамоами?

— "Атлетико" — қийин рақиб. Уларда тўғри менталитет, юқори интенсивлик, тезкор ва майдонда ўз маҳоратига эга футболчилар бор.

Буни шанба куни ҳам кўрдингиз, гарчи улар кўплаб футболчиларига дам беришган бўлса-да, сифат даражаси барибир жуда юқори эди. Улар ҳимояланишни яхши кўришади ва жамоавий (зич) ҳимояда жуда маҳоратли. Атлетико дарвозасига иккита гол уриш осон иш эмас.

Ўйин ҳиссиётларга бой бўлади, айниқса бу икки ўйиндан иборат қаршилик эканини ҳисобга олсак. Биз эртага яхши натижа қайд этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз, лекин у ерда ҳам (жавоб баҳсида) ўйнашимиз кераклигини биламиз.

Лекин мен ҳаяжондаман, чунки бу ижобий ҳолат. Биз "Ньюкасл"ни мағлуб этганимиз ва бунга лойиқ бўлганимиз учун ҳам шу босқичдамиз. Биз давом этишни, олға интилишни ва айтганимдек, мақсадимизга эришишни хоҳлаймиз", - деди Флик.

Киритилди: 17:04, 07.04.2026.
Ўқилди: 1412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик