Кириш Регистрация

Канселу: "Гави — "Барселона"нинг қалби"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Жоау Канселу жамоадоши Гави ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун Гави — жамоанинг қалби. У жуда қувноқ йигит, машғулотларда сени руҳлантиради ва бу барчамизни бор кучимизни бериб ишлашга мажбур қилади. У ҳақиқатан ҳам катта қалбга эга бўлган ўзига хос йигит. У билан бирга ишлаш барча жамоадошларим учун катта шараф, чунки у бошқалардан ажралиб туради", — дея Канселунинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Жорий мавсумда Гави "Барселона" таркибида тўртта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Киритилди: 20:13, 07.04.2026.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик