Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Реал Мадрид" ТВ "Атлетико" - "Барселона" ўйинидаги ҳакамликни танқид қилиб чиқди

Баҳо:
+ | -

"Реал" клуб телеканалида ҳакамлик мавзусига бағишланган кўрсатув эфирга чиқди. Мадрид клуби ҳакамлар ўхшаш вазиятларни турлича баҳоламоқда, деб ҳисоблайди.

"Қаймоқранглилар" яқинда "Атлетико"га қарши кечган дербида Федерико Вальверденинг майдондан четлатилишини ёдга олишди. Ўшанда уругвайлик футболчи тўғридан-тўғри қизил карточка олган ва ВАР жараёнга аралашмаган эди. Аммо ўтган дам олиш кунлари ВАР ёрдамида "Барселона" ҳимоячиси Жерар Мартинга берилган қизил карточка бекор қилинди.

"Вальверденинг четлатилиши ВАР орқали қайта кўриб чиқилмади. Жерар Мартин билан боғлиқ вазият эса кўриб чиқилди. Бир ҳолатда — ҳа, бошқасида эса — йўқ. Нима учун?" — дейилади кўрсатувда.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Ла Лига турнир жадвалида пешқадам "Барселона"дан етти очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 21:57, 07.04.2026.
Ўқилди: 1347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12550]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6422]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5124]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4419]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4154]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3405]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2535]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1995]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1872]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1861]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик