Италиялик журналист Николо Скира маълум қилишича, "Наполи" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Италия миллий терма жамоасига ўтган тақдирда, клуб бир қатор мутахассисларни номзод сифатида кўриб чиқади.
Унинг сўзларига кўра, асосий номзодлар қаторида Винченцо Итальяно ва Энцо Мареска бор. Шунингдек, ёш мураббийлар сифатида Даниэле Де Росси ҳамда Фабио Гроссо ҳам кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ, "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Антонио Контени Италия терма жамоасига қўйиб юборишга тайёр эканини билдирган эди.













