Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Отабек Нарзуллаев: "Қаердадир омадимиз келмаяпти. Бу футбол, ишлашда давом этишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қандай ўйин бўлганини кўрдингиз. Футболчилар майдонга ғалаба учун чиқиб, яхши ҳаракатланишди. Ўйин сўнгидаги пенальти ва мағлубият. Бу футбол. Ишлашда давом этамиз", - деди Отабек Нарзуллаев баҳс якунлангач.

- Муртазоев провокацияга учдими? Вазият ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Очиғини айтсам, ўша вазиятни кўрмай қолдим. Вазиятнинг такрорини кўриб, бир фикр билдиришим мумкин бўлади.

- Пенальтига эътирозингиз борми?

- Унгача бўлган вазиятда эътирозим бор. Бурчак зарбасида. Ўша вазиятни такроран кўрсак бўларди. Ҳакамлар ишига аралашмоқчи эмасман.

- Олти турдан кейин ҳам натижа йўқлигининг сабаби нимада?

- Ҳаммада бир хил вазият. Биз ҳам баҳона қила олмаймиз. Қаердадир омадимиз келмаяпти десак бўлади. Яхши машғулот олиб бориб, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳеч қандай камчилик йўқ. Билмадим, аниқ нима билан боғлиқ. Қаердадир нотўғри ишлаётган бўлишимиз мумкин. Буларни ўрганиб чиқишимиз керак. Жамоа ичидаги муҳит яхши.

- Жорий мавсумдаги футболчиларнинг ҳаракати қандай? Махсус датчиклар орқали футболчиларнинг кўрсаткичларини назорат қилиб борасизлар-ку.

- Ҳар бир машғулотда кузатиб борамиз. Ким тайёр бўлса майдонга тушади. Ўтган мавсум билан солиштирганимизда ўйинимиз яхшиланган бўлиши мумкин, аммо пасайиш бўлмаган. Ҳар йили таркибини янгилайвериш ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди. Жамоага яхши савияли футболчиларни жалб этганмиз. Ҳаммаси яхши бўлади.

- Кўпчилик клублар легионер футболчиларни олиб келишади. Улар моддий жиҳатдан маҳаллий футболчилар билан бир хил маош олаётган бўлса ҳам, маҳаллий футболчилардан яхшироқ ўйин намойиш этиши керак. Жамоага олинаётган легионер маҳаллий футболчидан ҳеч қайси жабҳада устун бўлмаса ҳам клуб қандай қилиб у билан шартнома тузаверади? "Машъал" легионерлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Фикрларим ижобий. Сафимизга қўшиб олган футболчиларимиздан кўнглимиз тўлмоқда. Ҳозирги вақтда кимни қанча вақтга майдонга тушириш ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйинлар кўп, ким тезроқ кейинги ўйинга тикланиб олса, ўша футболчига кўпроқ имкон берамиз.

- "Машъал" сафарда ўйнашга мажбур бўлмоқда. Стадион тайёр эмас. Ўтган йили ҳам жамоа бошқа стадионда ўйнади. Бу мавсум якунида ҳам ПФЛ талаби бажарилмайдими?

- Менимча, ҳар жабҳада иш кетяпти. Трибуналар ва майдон. Кеча ўринбосарлар жамоаси ўйнади. Стадион идеал ҳолатда. Насиб бўлса, ўз майдонимизга қайтамиз. Иш секин асталик билан кетмоқда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 12:41, 08.04.2026.
Ўқилди: 198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик