Италиянинг «Ювентус» клуби бош мураббий Лучано Спаллетти билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, янги шартнома ҳақидаги расмий баёнот шу ҳафта, «Аталанта»га қарши бўлиб ўтадиган шанба кунги ўйиндан олдин эълон қилиниши кутилмоқда.
Манбага кўра, янги битим 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, мураббийнинг маоши бонусларга қараб йиллик 5–6 миллион еврони ташкил этади.













