Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Заир-Эмери Беллингемнинг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси доирасида «Ливерпуль»га қарши ўз майдонида баҳс олиб бормоқда. Парижликлар ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ўйинни асосий таркибда бошлади. Бу унинг Чемпионлар лигасидаги 40-учрашувидир.

Шу тариқа, Заир-Эмери Чемпионлар лигасида 40 та ўйин маррасини забт этган энг ёш футболчига айланди. Уоррен ушбу мусобақадаги 40-баҳсини 20 ёшу 31 кунлигида ўтказмоқда.

Бунгача мазкур рекорд Жуд Беллингемга тегишли эди. «Реал» ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигасидаги 40-ўйинини 21 ёшу 164 кунлигида ўтказган.

Киритилди: 00:55, 09.04.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик