Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Атлетико» 20 йиллик танаффусдан сўнг «Камп Ноу»да ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» 2006 йилдан бери илк бор «Камп Ноу»да «Барселона»ни мағлуб этди. Диего Симеоне шогирдлари Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида меҳмонда «блауграна» устидан ғалаба қозонишди (2:0).

Бу мадридликларнинг каталонияликлар уй стадионидаги сўнгги 26 та ўйинда қўлга киритган илк ғалабасидир. Таъкидлаш жоизки, 2024 йилда «Атлетико» Ла Лига доирасида сафарда «Барса»ни мағлуб этган (2:1), бироқ ўша ўйин «Монжуик» стадионида бўлиб ўтган эди.

Охирги марта мадридликлар 2006 йилнинг 5 февралида Испания чемпионати доирасида меҳмонда 3:1 ҳисобида зафар қучишган, ўшанда Фернандо Торрес дубль қайд этган эди.

Киритилди: 02:46, 09.04.2026.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик