"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски келаётган ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин.
Польшалик футболчининг муддати тугаб бораётган шартномаси ҳалигача узайтирилгани йўқ, ваҳоланки, миш-мишларга кўра, ўйинчи маоши камайишига рози бўлган ҳолда ҳам қолишга тайёр. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 37 ёшли футболчи бўйича Италиянинг "Ювентус" ва "Милан" клублари аллақачон сўров юборишган. А Серия нинг ҳар икки вакили вазиятни кузатиб боришмоқда ва агар форвард кетишга қарор қилса, музокараларни бошлашга тайёр.
Шунингдек, Роберт Левандовскига "Чикаго Файр" клуби ҳам қизиқиш билдирган, бундан ташқари, Туркия ва Саудия Арабистонидан ҳам даъвогарлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Юлдузли фахрий 2022 йилнинг ёзидан буён каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













