Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-0 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Флик: "Мухлислар стадионга Ямал, Винисиус, Педри каби футболчилар учун келишади"

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ламин Ямалнинг таъсирли ўйинига қарамай, Чемпионлар лигаси чорак финалида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан ўз уйида мағлубиятга учради (0:2).

Учрашув якунланганидан сўнг, Каталония гранди мураббийи Ханс-Дитер Флик 18 ёшли вингернинг истиқболлари ва унинг жамоа учун қадри ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ламин бор-йўғи 18 ёшда, шунинг учун уни ортиқча шов-шувлардан ҳимоя қилишимиз керак. У футбол тарихидаги энг яхшилардан бирига айланади, аммо ҳозирги асосий вазифа — уни қўллаб-қувватлаш. Мухлислар стадионга Ямал, Винисиус, Педри каби футболчилар учун келишади. Мен буни шундай кўраман», — деди Флик «матрасчилар» билан кечган омадсиз ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Киритилди: 12:51, 09.04.2026.
Ўқилди: 1664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик