Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

«Бу қарорларнинг барчаси «Ан-Наср» фойдасига»: Тоуни Саудиядаги ҳакамликни «расво» деб атади

Баҳо:
+1 | -

«Ал-Аҳли» ҳужумчиси Айвен Тоуни Саудия Арабистони чемпионати 29-тури доирасидаги «Ал-Файҳа»га қарши ўйиндан (1:1) сўнг ҳакамликдан қаттиқ норози бўлди.

Ўйин давомида «Ал-Аҳли» фойдасига учта пенальти белгиланмади. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Тоуни қарорлар «Ан-Наср»га турнирда ғолиб чиқишга ёрдам бериш учун уларнинг фойдасига чиқарилмоқда деб ҳисоблайди.

«Ҳал қилувчи паллаларда бундай нарсаларни қандай қилиб эътибордан четда қолдириш ёки уларга кўз юмиш мумкинлигига ишониш қийин. Бу ерда қандайдир таъсир борлиги кўриниб турибди.

Ҳакам ВАРни кўраётган пайтда бизга бошқа турнирга эътибор қаратишни айтиши — бу умуман ақлга сиғмайдиган ҳолат.

Ҳақиқатни айтганим ва шубҳали қарорлар ёки расво ҳакамликни кўрсатиб берганим учун, эҳтимол, мени «ёмон йигит» деб ҳисоблашар.

Кейинги сафар, агар керак бўлса, ўз маҳалламдан футболдан умуман хабари йўқ бирор кишини таклиф қилишим мумкин ва у бу ишни анави «клоунлар»дан кўра анча яхшироқ уддалайди», — деди Айвен Тоуни.

Ҳозирда «Ан-Наср» 27 ўйинда 70 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда «Ал-Ҳилол» (28 ўйинда 68 очко), учинчи ўринда эса «Ал-Аҳли» (28 ўйинда 66 очко) бормоқда.

Киритилди: 13:03, 09.04.2026.
Ўқилди: 2372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10385]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6301]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3788]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3619]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3552]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3256]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3012]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2249]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [1993]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик