Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Александр Хомяков: «Характер ва сабр эвазига гол урдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-туридан ўрин олган «Бухоро» – «Қизилқум» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Доимгидек босимли ўйин ўтказдик ва кўп куч йўқотдик. Рақиб бугун зўр ўйин кўрсатди, кўп ҳолларда устунлик қилди. Характер ва сабр эвазига гол урдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумларни кутдик.

Бу ўйинга руҳий тайёр бўлишимиз жуда муҳим роль ўйнади. Термиздаги омадсиз баҳсдан сўнг ўз мухлисларимиз қаршисида ютмасак бўлмасди. Омадсиз серия ҳадеб давом этишини ҳеч ким хоҳламайди. Эҳтиросларга бой футбол кўрдик, яккакурашлар кўп бўлди. Йигитларга раҳмат, мухлисларимизни ғалаба билан табриклаб, олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 01:39, 10.04.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик