Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Тер Штеген жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони, ҳозирда ижара асосида «Жирона» шарафини ҳимоя қилаётган Марк-Андре тер Штеген ўзининг жароҳати борасидаги саволга жавоб берди.

33 ёшли германиялик посбон тизза ости пайлари жароҳати сабабли январь ойи охиридан бери майдонга тушмаяпти.

«Мен майдонга қайтишни тезлаштирмайман, чунки энг муҳими — саломатлик, гарчи Жаҳон чемпионатига боришни жуда истаётган бўлсам-да. Бу ерда кўплаб омиллар бор ва мен қабул қилинадиган ҳар қандай қарорни ҳурмат қиламан. Ҳозирда мутлақо хотиржамман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мавсум якунида воқеалар ривожи қандай бўлишини кўрамиз. ЖЧ-2026 учун терма жамоа таркибига кириш қийин бўлишини биламан», — дея тер Штегеннинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.

Тахминларга кўра, дарвозабон шу ойнинг ўзидаёқ сафга қайтиши мумкин.

Киритилди: 10:44, 10.04.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик