Кириш Регистрация

«Ал-Аҳли» юлдузи: «Совринни ҳозироқ битта одамга топшириб қўя қолинг!»

Баҳо:
+2 | -

«Ал-Аҳли» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Вандерсон Галено Саудия Арабистони чемпионати ташкилотчиларини ён босишда ва адолатсизликда айблади.

«Совринни ҳозироқ битта одамга топшириб қўя қолишса ҳам бўлади. Улар бизни ҳар қандай йўл билан чемпионлик учун курашдан чиқариб юбормоқчи. Бу — улар интилаётган нарса. Бу жамоамизга нисбатан ҳурматсизликдир», — дейилади футболчининг ижтимоий тармоқларда қолдирган хабарида.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионатининг сўнгги баҳсида «Ал-Аҳли» «Ал-Файҳа» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Турнир жадвалида Криштиану Роналду тўп сурадиган «Ан-Наср» клуби пешқадамлик қилмоқда. «Ал-Аҳли» эса биринчи ўриндан уч очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 10:49, 10.04.2026.
Ўқилди: 3298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик