Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Юрий Рижко: «Ўзбекистондаги стадионлар — фантастика!»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клуби давралар оралиғида ўз таркибини беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко билан тўлдирди. У ўтказилган 3та учрашувнинг барчасида тўлиқ ҳаракат қилди. Юртимизга келгани кўп бўлмаган футболчи Беларуснинг www.goals.by сайтига Ўзбекистон ҳақида тасаввурлари билан ўртоқлашди.

— Ўзбекистонда ҳозир қандай об-ҳаво ҳукм сурмоқда?
— Бу ерда иссиқ, жудаям иссиқ. Ҳаво ҳарорати 38-40 даража бўлмоқда. Қуёш нури остида янада иссиқ бўлади. Шунинг учун машғулотларни фақат кечаси ўтказяпмиз. Одатда машғулотни кечаси соат 8да бошлаймиз. Бошида ноқулай бўлди, кейин кўникиб кетдим.

— Ўзбекистон яна нимаси билан сизни ҳайрон қолдирди?
— Бу мусулмон давлат. Шунинг учун шунга ихтисослашувлар кўп. Масалан, ўзбек таомлари. Бу ерда одамлар мол гўшти, товуқ гўштини истеъмол қилишмайди. Одамлар гўштсиз қандай қилиб тикланишларини тушунмадим (кулади). Лекин меваларни жуда ҳам кўп истеъмаол қиляпман. Тарвуз, қовун, узум — барчаси сув текин.

— Тўхтанг, машҳур ўзбек оши-чи?
— Тўғрисини айтсам, у менга ёқмади. Ошда гўшт йўқ, ёғ эса ҳаддан ташқари кўп. Уни еётганимизда ёғи оқиб туради. Мен бундай оғир ҳазм бўладиган овқатларни ёқтирмайман. Бу менга оғирлик қилади.

— "Шахтёр" жамоаси "Селтик"ка қарши ўйин олдидан қўйни қурбонликка сўйишгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Ўзбекистонда ҳам бундай одат борми?
— Ҳа, бу ҳақда эшитдим. "Бухоро"да эса бундай одат йўқ. Бу ерда бошқа анъаналар бор. Ҳар ҳафта жамоа аъзолари ва клуб раҳбарияти ошга боришади. Овқатланиш давомида биз турли масалаларни муҳокама қиламиз. Айтиб ўтганимдек, ўзбек оши менга унчалик ёқмади. Лекин Ўзбекистоннинг бошқа клубларида қурбонлик қилиб туришади. Менга айтишларича, айрим жамоалар дарвоза олдида қўйни сўйишаркан.

— Бухоро ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Бу Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Туристик шаҳар ҳисобланади. Кўплаб  туристлар ташриф буюришади. Улар шаҳар марказидаги кафе-ресторанларга киришади. Шаҳарда ташриф буюриш мумкин бўлган бошқа жойлар йўқ. Бу ерда дискотека ва бошқа кўнгилочар жойлар йўқ, шунинг учун бор эътиборимни фақат футболга қаратганман.

— Шаҳарда футболни яхши кўришадими?
— Жудаям. Бу мен учун янгилик бўлди. Масалан, менга нисбатан бўлган муносабатни олиб қарайлик. Бу ерликлар учун мен ҳеч ким эмасман, тўғрими? Жамоа сафида энди 3та ўйин ўтказдим, мени эса шаҳарда танишмоқда. Дўконга кирсам, сотувчи: "Сен ўша беларусмисан? Марҳамат, музқаймоқ сенга!", демоқда. Бундай муносабатдан бошида ҳижолат бўлдим, лекин бирибир дўконни музқаймоқсиз тарк этмадим (кулади). Шаҳар аҳли футболчиларга нисбатан ажойиб муносабатда. Кўчаларда уларни танишади. Мухлислар билан суҳбатлашиб турамиз. Умуман, ўзбеклар — жуда ҳам меҳмонўст халқ. Меҳмонларга нисбатан юмшоқлик ва меҳрибон муносабатда бўлишади.

— Мухлислар стадионга ташриф буюришадими?
— Бу ҳам мен учун яна бир янгилик бўлди. Уй ўйинларимизда стадион тўлмоқда. "Бухоро" стадиони сиғими тахминан 10 минг кишилик. 250 минг аҳоли яшайдиган шаҳар учун бу яхши кўрсаткич! Умуман, Ўзбекистонда яхши стадионлар кўп. Мен чемпионатнинг 3та ўйинида майдонга тушдим ва ҳар сафар суперареналарда ўйнадим. Бу фантастика! Ўзбекистонда футболга катта маблағ киритилмоқда. Бу эса ўз самарасини бермоқда.

— Ушбу мамлакатда қандай футбол ўйнашади?
— Кўпроқ техникага асосланган футбол. Мен ҳаттоки юмшоқ футбол деб атаган бўлардим. Беларусь чемпионатида ўйинчилар ва жамоалар анча қаттиқ ҳаракат қилишади. Ўзбек футболчилари эса юмшоқроқ ва маданиятлироқ ўйнашга ҳаракат қилишади.

— "Беларусь чемпионати Биринчи лигасидан қандай қилиб бу ерга келиб қолдим", деб ўйлайсизми?
— Ўзбекистон чемпионатида ўзимни синаб кўриш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Бунинг учун агентимга раҳмат айтаман. Мен бу ерга мавсум бошидаёқ келишим мумкин эди. Қишда "Химки" кўригидан ўтиш учун бордим, аммо у ерда ўрнашиб қола олмадим. Кейин эса менга яна бир ўзбек жамоасидан таклиф бўлди, лекин бу ҳам амалга ошмади. Мен "Бухоро" билан 3 ойлик шартнома имзоладим. Ўзимни яхши савияда кўрсатишни хоҳлайман. Янги жамоада мени барча нарса қаноатлантирмоқда.

— Шундай бўлса ҳам, мамлакат биринчи лигасидан хорижнинг юқори дивизионига қандай қилиб йўл олиш мумкинлигини тасаввур қила олмаяпман.
— Менинг мамалакат ёшлар терма жамоасида ўйнаганим ва олимпия терма жамоасига номзод эканим катта роль ўйнади. Бундай статус трансферлар чоғида аҳамиятли. Шунингдек, ушбу мавсумда мен "Слуцк"нинг барча ўйинларида майдонга чиқдим. Менимча, ёмон ўйнамадим.

— "Слуцк" раҳбарияти сизни осонликча Ўзбекистонга қўйиб юбордими?
— Ҳеч қандай муаммо бўлмади. Мен бу жамоага қўшилганимдаёқ, бошқа кучлироқ клублардан яхшироқ таклиф бўлса, мен қўйиб юборишлари ҳақида келишиб олгандим. Жамоа бошлиғи ҳам бунга кўнганди ва у ўз сўзида турди.

Манба: www.goals.by
Киритилди: 11:52, 24.08.2013.
Ўқилди: 15769 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.