Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Робертсон: «Балки мавсум охирида камера қаршисида йиғлаб юборганимни кўрарсиз»

Баҳо:
+ | -

Шотландиялик ҳимоячи Эндрю Робертсон ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали жорий мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этишини эълон қилди. Ушбу хабар клуб мухлислари учун ҳақиқий эмоционал зарба бўлди.

«Мен бу клубдаги ажойиб лаҳзаларни доимо ёдда сақлайман. Тўққиз йил давомида бор вужудим билан ўйнадим ва ҳеч нарсадан афсусланмайман. Бу ерда инсон ва шахс сифатида улғайдим. «Ливерпуль» ва унинг мухлислари мен учун ҳамиша ҳамма нарса бўлиб қолади. Бу ажойиб саёҳат эди.

Ҳозир бор эътиборим мавсумни иложи борича яхши якунлашга қаратилган. Умид қиламанки, мухлисларга яна бир нечта қувончли лаҳзаларни тақдим эта оламиз. Мавсум тугаётганда эса, эҳтимол, камералар қаршисида йиғлаб юборганимни кўрарсиз», — деб ёзди Робертсон.

Футболчи 2017 йилдан бери клуб сафида тўп тепмоқда. Бу даврда Робертсон барча мусобақаларда 373 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 69 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:32, 10.04.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик