Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Де Дзерби «Тоттенхэм» АПЛдан тушиб кетмаслигига ишончи ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм Хотспур»нинг янги бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоанинг Англия Премьер лигасидаги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бера олиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Жамоани Премьер-лигада олиб қолишингизга ишончингиз комилми?

— Ҳа. Мен улар билан ишлашни бошлашдан олдин ҳам футболчиларнинг яхши йигитлар эканини билардим. Мухлислар хурсанд бўлишлари керак, чунки барча ўйинчилар ажойиб инсонлар ва улар ушбу мураккаб вазиятда қийналмоқдалар. Мен буни ўйин вақтида кўришни истайман, чунки оддий кунларда бу осонроқ кечади. Менимча, майдондаги муҳит ўзгарди. Ўтган ҳафта иш бошлаган пайтимда уларни кузатгандим, ҳозир эса сезиларли даражада ижобий кайфиятдаман, — дея Де Дзербининг сўзларини келтирмоқда «Тоттенхэм» расмий сайти.

АПЛ турнир жадвалида «шпорлар» 31 турдан сўнг 30 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионшипга тушиб кетиш ҳудудидан уларни бор-йўғи бир очко ажратиб турибди.

Киритилди: 20:42, 10.04.2026.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик