Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Реал ТВ» ишга киришди!

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига доирасидаги ўз уй учрашувида «Жирона»ни мағлуб эта олмади (1:1). Иккинчи бўлим давомида «қаймоқранглилар» ҳужумчиси Килиан Мбаппе юзига зарба қабул қилиб, жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ҳакам бу вазиятда қоида бузилишини кўрмади.

«Бу шунчаки фирибгарлик, Мбаппега нисбатан тоза пенальти бор эди. Килиан тўпни ўзига қайтариб олиб, гол уришга яқин келганида, ҳимоячининг юзига тегиб кетгани учун ҳакам дарҳол ҳуштагини чалди. Лекин Мбаппенинг юзига зарба берилганда, негадир қоида бузилиши қайд этилмади?» — дея Madrid Zone канали RMTV шарҳларидан иқтибос келтирмоқда.

Агар шанба куни «кўк-анорранглилар» «Эспаньол»га қарши дербида ғалаба қозонишса, «Реал»нинг пешқадам «Барселона»дан ортда қолиши 9 очкогача етади.

Киритилди: 02:27, 11.04.2026.
Ўқилди: 4269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик