Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

"Интер Майами" Каземирони нишонга олди

Баҳо:
+ | -

МЛСнинг "Интер Майами" клуби бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирога трансфер борасида таклиф билан чиқди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Каземиронинг эркин агент сифатида МЛСга ўтиши бўйича музокаралар юқори босқичда турибди. Футболчи фаолиятини АҚШда давом эттириш иштиёқида ва июль ойида жамоага қўшилиши мумкин. Томонлар 2028 йилнинг декабригача мўлжалланган шартномани имзолаши кутилмоқда.

Ўтган қишда Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш нияти борлигини эълон қилган эди. Бразилиялик футболчининг клуб ривожига қўшган ҳиссасига ҳурмат сифатида, "МЮ" раҳбарияти унинг шартномасини яна 1 йилга узайтириш бандидан фойдаланмасликка қарор қилди.

Жорий мавсумда 34 ёшли футболчи "қизил иблислар" либосида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг айни дамдаги бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:34, 11.04.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик