Кириш Регистрация

"Барселона" "Атлетико"нинг таклифига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -1

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Берналь Каталония клубида қолади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Мадриднинг "Атлетико" клуби вакили 18 ёшли футболчининг агенти билан музокаралар ўтказгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Бироқ манбанинг таъкидлашича, Берналь "Барселона"да бахтли. Жамоа бош мураббийи Ханси Флик унга тўлиқ ишонч билдирмоқда. Қайд этилишича, клуб футболчининг кетишини ҳеч қайси даражада кўриб чиқмаяпти, яъни ҳатто ижара варианти ҳам истисно этилган.

Жорий мавсумда Берналь барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Берналнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:22, 11.04.2026.
Ўқилди: 7119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик