Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Артета «Арсенал»нинг «Борнмут»дан мағлубияти ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг Арсенал жамоаси бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигаси 32-турида Борнмутга қарши (1:2) учрашувдаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Ҳафсалани пир қиладиган натижа. Бу гўё юзга урилган кучли зарба каби, энди эса барчаси бизнинг қандай реакция кўрсатишимизга боғлиқ. Бу жамоа бекорга 11 ўйин давомида мағлуб бўлмаган — улар кўп нарсани тўғри қилди. Биз эса самарадорлик борасида яхши бўлмадик. Рақибнинг жарима майдонимиздаги биринчи имконияти — рикошет, ҳимоядаги ноаниқлик ва бу голга айланди. Бундай ҳолатдан кейин ўзимизни тиклашимиз керак.

Иккинчи бўлимда бошқача ўйин кутасиз. Бугун биз кўплаб ғалати ҳаракатлар қилдик. Одатда эса жуда барқарормиз. Бу — футбол, бундай ҳолатлар бўлиб туради.

Ўйинчилар учун бу жуда оғриқли. Ва шундай бўлиши ҳам керак. Улар буни қабул қилиб, яна туриб, курашни давом эттириши шарт, акс ҳолда сиз ортда қоласиз. Олдинда муҳим ҳафта турибди, кўп нарса ҳал бўлади. Биз ҳали ҳам ҳар икки мусобақада яхши ҳолатдамиз», — дея Артета сўзларини BBC келтиради.

Ҳозирги ҳолатга кўра, «Арсенал» 70 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Борнмут» эса 45 очко билан 9-ўринга кўтарилди.

Кейинги турда «канонирлар» сафарда "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади (19 апрель), «Борнмут» эса "Ньюкасл Юнайтед" билан меҳмонда ўйнайди (18 апрель).

Манба: championat.com
Киритилди: 20:28, 11.04.2026.
Ўқилди: 1043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик