Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Милан" юлдузи мухлислар ғазабига учради

Баҳо:
+ | -

"Милан" мухлислари жамоа вингери Рафаэль Леаунинг ўйинидан норози эканликларини билдиришди.

Португалиялик футболчи "Удинезе"га қарши кечган уй учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. У майдонда ўтказган 77 дақиқаси давомида рақиб дарвозасига 8 бор зарба берди, бироқ уларнинг бирортаси аниқ чиқмади. Бундан ташқари, Леау ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида Рубен Лофтус-Чикка алмаштирилаётган вақтда стадионга йиғилган мухлислар футболчини ҳуштаклар билан кузатиб қўйишди.

Маълумот учун, Рафаэль Леау жорий мавсумда А Серияда 9 та гол урган ва у ҳозирда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Киритилди: 23:03, 11.04.2026.
Ўқилди: 917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик