Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 0-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Юрий Сёмин: «Қандай қилиб РПЛ клублари Абдуқодир Ҳусановни кўрмай қолишган?»

Баҳо:
+ | -

Россиялик таниқли мураббий Юрий Сёмин "Спорт экспресс" нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон миллий жамоаси ва Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги саволларга жавоб берди.

— Агар Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан мураббий алмаштираётганда Фабио Каннаваро ўрнига сизни таклиф қилганида — рози бўлармидингиз? Таваккал қилармидингиз?

— Нега энди йўқ? Албатта, рози бўлардим! Мен ўзбекларга мухлислик қиламан. Улар бизнинг энг яқин қўшниларимиз ва дўстларимиз. Улар жаҳон чемпионатларида дебют қилади ва гуруҳдан чиқиш улар учун катта ютуқ бўлади. Бу қийин, аммо мумкин. Буни кўриш учун Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қандай ўйнаётганига қарашнинг ўзи етарли.

Бу мен учун тўлиқ кашфиёт бўлди! Ахир у дарҳол “Сити”га келиб қолмаган. Аввал Ўзбекистонда ўйнаган, кейин Беларусга ўтган, у ердан Францияга, кейин эса Англияга йўл олган. Шунда савол туғилади: бизнинг селекционерлар қаерда эди? Қандай қилиб бундай футболчини кўрмай қолиш мумкин? Футболчи ва ўйинни кўра билиш керак-да!

Пеп Гвардиола эса бу олмосни кўра олди ва уни жамоасига олди. Ҳусанов марказий ҳимояда ҳам, қанотда ҳам сифатни йўқотмасдан ўйнай олади — бу жуда кам учрайдиган ҳолат. У жуда ёш бўлишига қарамай, бундай даражадаги мураббий унга энг муҳим ўйинларда ишонч билдирмоқда. Бу эса "Манчестер Сити"дек жамоада — тўлган трибуналар, кучли рақиблар, катта босим шароитида содир бўляпти!

— Ҳусановни “Сити”да икки марта ой футболчиси деб тан олишди.

— Ана кўрдингизми — зўр йигит! Лекин энг муҳими — уни кўра билиш эди. Қайси мамлакатдан эканига қарамай. Қандай қилиб у бизнинг лига орқали ўтмай кетди? Менимча, агар уни Ўзбекистондан РПЛ клубларидан бири чақирганида, албатта борган бўларди. Аммо уни кўришмади — муаммо ҳам шунда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:10, 12.04.2026.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик