Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Фулхэм»га гол урган Нгумоҳа тажрибали жамоадошларини эътироф этди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг 17 ёшли футболчиси Рио Нгумоҳа Премьер-лига доирасида «Фулхэм» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг интервью берди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида вундеркинд ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Муҳаммад Салоҳ мезбонларнинг устунлигини икки баробарга оширди.

«Муҳаммад менга жуда кўп ёрдам берди — айниқса мавсумолди тайёргарлик жараёнида. Роббо (Эндрю Робертсон) эса ундан ҳам кўпроқ кўмак берди, чунки у чап қанот ҳимоячиси ва улкан тажрибага эга. У, эҳтимол, ўз позициясида тарихдаги энг яхшилардан бири бўлса керак. Салоҳ эса, назаримда, барча даврларнинг энг зўр вингеридир», — деди Нгумоха журналистлар билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ ва Эндрю Робертсон жорий мавсум якунида эркин агент сифатида «Ливерпуль»ни тарк этишади.

Киритилди: 08:33, 12.04.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик