Жанубий Корея Кей-лигасининг анъанавий босқичида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоаси ўз майдонида мусобақада 3-ўринда бораётган "Ульсан Хёндэ"ни қабул қилди.
Кучли еттиликка киришга интилаётган сеонгнамликлар учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Жепаров жамоадошлари эса бу вазифани уддалашди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Сервер ўйинни доимгидек асосий таркибда бошлаб, 72-дақиқада ўз ўринини жамоадошига бўшатиб берди.
Ушбу ғалабадан кейин "Сеонгнам" 34 очко билан 8-ўринга кўтарилди. Энди улар 7-ўринда бораётган жамоадан 3 очко ортда боришмоқда. Жамоа сўнгги 2та турда жадвалнинг қуйи поғоналарида бораётган "Гангвон" ва "Гёнгнам" клубларига қарши майдонга чиқади. "Сеонгнам" ушбу ўйинларда ғалаба қозонса, кучли еттиликка кириб, чемпионатнинг иккинчи босқичида совринлик ўринлар учун курашиш имкониятига эга бўлади.