Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Ан-Наср»нинг ғалабали серияси 14 ўйинга етди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида ғолиб чиқишга астойдил бел боғлаган. Шанба оқшомида Жорже Жезуш шогирдлари ўз мақсадлари йўлида навбатдаги қадамни ташлашди — сафарда «Ал-Ахдуд» жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Голларга Криштиану Роналду ва Жоау Фелиш муаллифлик қилишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Ан-Наср» Саудия Про-лигасида кетма-кет 14 та ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Бу жуда ҳайратланарли серия. Эътиборлиси, жамоа юлдузи Роналду ушбу 14 та учрашувнинг 4 тасини ўтказиб юборган.

Айни дамда «Ан-Наср» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги «Ал-Ҳилол»ни беш очкога ортда қолдиряпти. Чемпионат якунигача яна олтита тур қолди.

Маълумот учун, «Ан-Наср» охирги марта 2018/2019 йилги мавсумда Саудия Арабистони чемпиони бўлган эди.

Киритилди: 09:02, 12.04.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик