Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Аллегри: «Чемпионлар лигаси йўлланмаси хавф остида»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби устози Массимилиано Аллегри ўз футболчиларини руҳлантириш йўлини топишига ишончи комил. Италияда кўпчилик футболчилар «Интер»га етиб олиш мумкинлигига бўлган ишончни йўқотгани сабабли бўшашиб қолган ва диққат-эътиборни йўқотган, деб ҳисобламоқда. Аллегри эса Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ҳам жуда кучли ва зарур мотивация эканлигини таъкидлади.

«Тўғри, чемпионлик пойгасидан чиқиб кетиш мотивацияга салбий таъсир қилади, бу фикрга қўшиламан. Бироқ йигитлар бунга муносиб жавоб қайтаришига ва жонланишига ишонаман. Чемпионлар лигасида иштирок этиш — бу ҳам катта мотивация. Ҳозир эса бу мақсад хавф остида турибди», — дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» охирги марта 2022 йилда Италия чемпиони бўлган эди. Ўтган мавсумни эса клуб атиги саккизинчи ўринда якунлаган.

Киритилди: 09:17, 12.04.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик