Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ферран Торрес: «Ҳаммаси ўз қўлимизда»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида «Эспаньол» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1), Мадриднинг «Реал» клуби билан орадаги фарқни янада катталаштирди.

«Кўк-анорранглилар» жума куни «Жирона» билан дуранг ўйнаб (1:1), очко йўқотган «қаймоқранглилар»нинг хатосидан унумли фойдаланишди. Чемпионат якунига 7 тур қолганда, «Реал»нинг «Барса»дан ортда қолиши 9 очкони ташкил этмоқда.

«Ҳаммаси ўз қўлимизда. Биз қулай ҳолатдамиз — Ла Лига чемпионлигини қўлга киритиш учун бизда барча имкониятлар етарли», — дея «Эспаньол» билан дербида дубль қайд этган ҳужумчи Ферран Торрес жадвалдаги вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

22 апрель куни «Барселона» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилади. Бунгача эса, 14 апрель куни Ханс-Дитер Флик шогирдлари Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Атлетико»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушадилар.

Киритилди: 10:41, 12.04.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик