Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Реал» Асенсионинг қарорини кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио бўлажак трансфер ойнасида сотилишга номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Defensa Central нашрига таяниб Transfer News Live берган хабарга кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти, тарқалган миш-мишларга қарамай, 23 ёшли футболчини сотиш иштиёқида эмас. Шу билан бирга, агар ўйинчининг ўзи жамоадан кетишни сўраса, «қаймоқранглилар» келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Айни дамда испаниялик ҳимоячига Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдирмоқда ва улар саховатли шартларни таклиф қилишга шай.

Transfermarkt портали Рауль Асенсионинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда марказий ҳимоячи «Реал» сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:12, 12.04.2026.
Ўқилди: 1274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик