Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Ювентус» ёзда юлдузларни текинга қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

ОАВ маълумотларига кўра, «Ювентус» ёзги трансфер ойнаси учун ўз мақсадларини белгилаб олди.

Асосий номзод сифатида «Манчестер Сити» аъзоси Бернарду Силва кўрилмоқда. Ярим ҳимоячи ёзда эркин агентга айланади. Шунингдек, Турин клуби «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка трансферларини ҳам кўриб чиқмоқда. Ушбу футболчиларнинг амалдаги шартномалари ҳам ёзда якунига етади.

Мазкур эҳтимолий трансферлар амалга ошишининг асосий шарти «Ювентус»нинг А Сериядаги натижаси бўлади. Агар туринликлар Чемпионлар лигасига йўлланма ололмасалар, бу келишувларни амалга ошириш анча қийинлашади. Юқорида номлари тилга олинган футболчилар Европанинг энг нуфузли клублар турнирида иштирок этишни исташади.

Киритилди: 11:37, 12.04.2026.
Ўқилди: 652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик