«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик 23 ёшли инглиз ярим ҳимоячиси Морган Рожерс билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ Кэррик «Мидлсбро»да Рожерс билан бирга ишлаган. Манбаларнинг аниқлашича, мутахассис клуб раҳбариятини агар ўзи кейинги мавсумда ҳам бош мураббий лавозимида қолса, Роджерс унинг ўйин схемасига мукаммал тарзда мос тушишига ишонтирмоқда.
Рожерс 2024 йилдан бери, «Мидлсбро»дан ўтганидан сўнг «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













