Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Харгривз: ««Арсенал»да фақат икки киши нормал ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Таниқли инглиз собиқ футболчиси Оуэн Харгривз Лондоннинг «Арсенал» клуби яқинда «Борнмут»дан учраган мағлубияти (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди. «Тўпчилар» шанба куни Премьер-лиганинг 32-тури доирасида бўлиб ўтган баҳсда ўз майдонларида «олчалар»га имкониятни бой беришди.

«Мен ўйинда бевосита иштирок этдим. Мухлислар учрашув бошида жуда кўтаринки руҳда эдилар, бироқ якунда кўрганларидан норози бўлишди. «Арсенал»нинг фақат икки нафар ўйинчиси — Деклан Райс ва Габриэль нормал даражада ҳаракат қилди. Қолганларнинг барчаси рақиб томонидан ожиз қолдирилди. «Борнмут» ажойиб ўйин кўрсатди, «Арсенал»ни кутилмаганда ғафлатда қолдирди ва ҳаққоний ғалаба билан қайтди», — дея Харгривзнинг сўзларини келтирмоқда Arsenal News Channel.

Микель Артета жамоаси турнир жадвалида «Манчестер Сити»дан тўққиз очко олдинда, бироқ «шаҳарликлар»да иккита захира ўйини бор.

Киритилди: 15:16, 12.04.2026.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик