Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Нойер Нагельсманн сабабли Германия терма жамоасида ўйнашдан бош тортгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн туфайли Жаҳон чемпионати учун миллий жамоага қайтишдан бош тортаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Бу шунчаки ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз «Бавария»да бирга ишлаганмиз; у менинг мураббийим эди. Европа чемпионатида ҳам мен унинг дарвозабони эдим. Муносабатларимиз ёмон эмас, аксинча, бизнинг алоқаларимиз яхши. Ташқарида айтилаётган гаплар уни ҳам, мени ҳам қизиқтирмайди. Шунинг учун биз бу борада хотиржаммиз.

Мен Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида иштирок этмаяпман ва бу жараённинг бир қисми эмасман. Диққат-эътиборим «Бавария»га қаратилган ва буни бир неча бор таъкидлаганман. Мен шунчаки ушбу жамоанинг бир бўлаги эканлигимдан завқланяпман. Олдимизда кўплаб муҳим ва ҳал қилувчи ўйинлар турибди, мен жамоа билан биргаликда ушбу лаҳзалардан баҳра олишга ҳаракат қиляпман», — деди Нойер ZDF телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Юлиан Нагельсманннинг «Бавария»даги фаолияти давомида, 2023 йилда у ва Мануэль Нойер ўртасида келишмовчилик юзага келган эди. Бунга Нойернинг яқин дўсти бўлган дарвозабонлар мураббийи Тони Топаловичнинг ишдан бўшатилиши сабаб бўлганди.

Киритилди: 16:11, 12.04.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик