Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Морган "Арсенал"нинг "Борнмут"га мағлубиятидан сўнг Артетага мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 11 апрель куни Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигасининг 32-турида кутилмаганда «Борнмут»га имкониятни бой берди (1:2). «Тўпчилар»нинг ушбу муваффақиятсизлигига машҳур британ журналисти Пирс Морган изоҳ берди.

Эксперт Микель Артета жамоасининг ушбу ўйиндаги сустлигидан норози. Статистик маълумотларга кўра, лондонликлар баҳс давомида 38 марта ўз дарвозабонларига пас беришган.

«Ўйиннинг катта қисмида мени эшитмайдиган футболчиларга қарата бор овозим билан "Олдинга!" деб бақирдим. Артета кимдир унга "қўл тормози"ни туширишни айтишини ёқтирмайди, лекин унга ўша лаънати "қўл тормози"ни тушириш вақти келди», — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ҳозирда «Арсенал» 70 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Агар «Манчестер Сити» бугун «Челси» устидан ғалаба қозонса, «шаҳарликлар» ва «тўпчилар» ўртасидаги фарқ 6 очкони ташкил этади.

Киритилди: 17:17, 12.04.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик