«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий Лига 1’нинг энг яхши африкалик футболчиси совринига номзодлар рўйхатига киритилмади.
L’Équipe нашрининг хабар беришича, бу қарор спорт натижалари билан боғлиқ эмас. Саралаш мезонларида кўрсатилишича, номзод майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам намунали хулқ-атвор намойиш этиши лозим.
Шу сабабли, 2023 йилнинг февраль ойидаги ҳолат бўйича зўрлаш айблови билан суд жараёнларини кутаётган 27 ёшли марокашлик футболчи рўйхатдан чиқариб ташланди.
Марк-Вивьен Фоэ номидаги мукофот учун якуний номзодлар рўйхатидан қуйидаги футболчилар ўрин олди: Пьер-Эмерик Обамеянг («Марсель»), Ламин Камара («Монако»), Амаду Бамба Дьенг («Лорьян»), Гела Дуэ («Страсбур»), Маршал Годо («Страсбур»), Илан Кеббаль («Париж»), Эрве Коффи («Анже»), Арсен Куасси («Лорьян»), Аисса Манди («Лилль»), Мусса Ниакате («Лион») ва Мамаду Сангаре («Ланс»).













