Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Фабрицио Романо Артетанинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни инкор этди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо Лондоннинг «Арсенал» клубида Микель Артетанинг ҳозиги мавқеи қандай эканлиги ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Тарқалган миш-мишларга кўра, агар жамоа мавсум якунини муваффақиятсиз тугатиб, совринсиз қолса, испаниялик мураббий ишини йўқотиши мумкин эди. Бироқ Романо бу гап-сўзларни тасдиқламади: унинг маълумотларига кўра, «канонирлар» раҳбарияти ўйиндаги пасайишга қарамай, Артетага тўлиқ ишонч билдирмоқда. Бундан ташқари, клуб январь ойидан бери мураббийнинг вакили билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, мавсум якунлангач эса мутахассиснинг ўзи билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилади.

Микель Артета 2019 йил декабридан буён «Арсенал»ни бошқариб келмоқда, унинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:49, 13.04.2026.
Ўқилди: 628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик