Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Бу Конференциялар Лигаси даражаси»: Эду Агирре «Реал»нинг Ла Лигадаги омадсизликлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Машҳур испаниялик журналист Эду Агирре «Реал Мадрид»нинг жорий мавсумдаги муаммолари ҳақида кескин фикр билдирди.

Ла Лиганинг 31-тури доирасида жума куни бўлиб ўтган баҳсда «Жирона» билан дуранг ўйнаган (1:1) «қаймоқранглилар» чемпионлик имкониятини деярли қўлдан чиқаришди. Айни дамда Мадрид грандининг турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Барселона»дан орқада қолиши 9 очкони ташкил этмоқда.

"Реал" чемпионатда Европа Лигаси даражасидаги жамоадек ўйнамоқда. Йўқ, ҳатто Конференциялар Лигаси даражасида. Улар "Эльче", "Сельта", "Хетафе", "Мальорка" ва "Жирона"га қарши ўйинларда қоқилишди. Бу рақиб дарвозабони 15 та сейв ижро этган, "Реал" эса тўхтовсиз ҳужум қилган икки йил олдинги ҳолат эмас. Йўқ, бу ўйинларнинг барчасида 75-дақиқадаёқ жамоа ғалаба қозона олмаслиги маълум эди. Бундай бўлиши керак эмас. Ушбу "Реал" — жадвалнинг ўртамиёнаси, Конференциялар Лигаси даражаси", — дея Агирренинг сўзларини келтирмоқда Madrid Universal.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Альваро Арбелоа шогирдлари Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши жавоб учрашувини ўтказишади.

Киритилди: 12:15, 13.04.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик