Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Гвардиола: «Арсенал» — мамлакат ва Европадаги энг кучли жамоа»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионлиги учун «Арсенал» билан кечаётган пойга ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда «шаҳарликлар» «канонирлар»дан олти очко орқада қолмоқда, бироқ Гвардиола шогирдларида захира ўйини мавжуд. Бундан ташқари, кейинги турда «Манчестер Сити» ўз майдонида айнан «Арсенал»ни қабул қилади.

«Биз 49 та ўйинда бор-йўғи уч марта мағлуб бўлган, Чемпионлар лигасида эса умуман ютқазмаган жамоага қарши ўйнашимиз керак. Лига Кубоги финалида биз яққол аутсайдер эдик — бу мамлакатда ҳеч ким бизнинг улардан анча устун бўлишимизга 1 фунт ҳам тикмаган бўларди. Эҳтимол, ҳозир вазият бироз ўзгаргандир.

Мен «Арсенал»нинг сўнгги йилларда амалга оширган ишларини ҳурмат қиламан. Уларнинг мураббийини, футболчиларини ва маҳоратини биламан. Улар ҳар қандай вазиятда рақобатлаша оладилар. Олдимизда катта вазифа турибди. Тактик жиҳатларга келсак — балки, баъзи ўзгаришларни амалга оширармиз.

«Арсенал» ушбу мамлакат ва Европадаги энг яхши жамоа мақомида эди. Уларни бир марта мағлуб этиш — жуда қийин. Энди тасаввур қилинг, бир неча ҳафта ичида уларни иккинчи бор ютиш қандай бўларкин? Биз дам олишимиз керак. Мухлисларимизга шуни айтган бўлардим: «Арсенал»ни ҳурмат қилинг, бу ажойиб жамоа. Стадионга келинг ва бизни биринчи дақиқаданоқ қўллаб-қувватланг, чунки футболчилар борини бериб ўйнашади», — деди Гвардиола Sky Sports нашрига.

«Манчестер Сити» 19 апрель куни «Арсенал»ни қабул қилади. Март ойида «шаҳарликлар» Лига Кубоги финалида «канонирлар»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 12:57, 13.04.2026.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик