Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"Рома" ёзда камида 7 нафар футболчи билан хайрлашади

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Рома» клуби таркибни жиддий равишда қайта қуришга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарияти кейинги мавсумда «бўрилар»ни ким бошқаришидан қатъи назар, жамоани янгидан шакллантириш ниятида.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, шу ёзда «Рома»ни аниқ тарк этадиган 7 нафар футболчидан иборат рўйхат аллақачон тузиб бўлинган. Булар: Артём Довбик, Стефан Эль-Шаарави, Брайан Сарагоса, Лоренцо Вентурино, Эван Фергюсон, Костас Цимикас ва Зеки Челик.

Шунингдек, Пауло Дибала, Девайн Ренш, Анхелиньо ва Лоренцо Пеллегриниларнинг келажаги ҳам сўроқ остида қолмоқда. Молиявий қоидаларга риоя қилиш мақсадида клуб Куадио Коне ва Эван Ндикани сотиб юбориши мумкин — қайд этилишича, ушбу футболчиларга талаб жуда юқори.

Киритилди: 17:50, 13.04.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик