Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

CAFA U-17 Championship. Тожикистон — чемпион, Ўзбекистон 2-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилоятида жойлашган Миллий футбол марказида Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатларнинг ўсмирлар терма жамоалари иштирокида 2026 йилги CAFA U-17 Championship турнири ўтказилди.

Унда Айдер Курбаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашди ва якунда 2-ўринни эгаллади.

Мусобақада Эрон терма жамоаси иштирок этмагани сабабли Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Афғонистон бир гуруҳда ўзаро баҳс олиб борди.

Турнир 5 та турдан иборат бўлиб жамоалар 4 тадан учрашув ўтказди. 3 та ғалаба ва 1 та дуранг натижа қайд этган Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор CAFA турнири ғолиблигини қўлга киритди. 2 та ғалаба ва 2 та дурангга эга Ўзбекистон иккинчи, 1 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этган Қирғиз Республикаси 3-ўринни эгаллади.



Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаган Азиз Бердиев мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Тожикистон терма жамоаси вакили Биҳишти Ражабзод энг яхши футболчи, 4 та гол киритишга муваффақ бўлган тожикистонлик ҳужумчи Сиёвуш Назаров эса энг яхши тўпурар сифатида эътироф этилди.

Турнирнинг “ҳалол ўйин учун” соврини Афғонистон терма жамоасига топширилди.

Маълумот учун, CAFA U-17 Championship мусобақаси 2027 йилдан бошлаб U-17 Осиё кубоги учун саралаш турнири вазифасини бажаради.

CAFA U-17 Championship, 5-тур
Ўзбекистон — Тожикистон 0:0
Қирғиз Республикаси — Туркманистон 4:1

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:35, 13.04.2026.
Ўқилди: 1459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик