Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«МЮ», «Барселона» ва «Бавария» Леауга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва «Барселона» клублари «Милан» ҳужумчиси Рафаэль Леауни сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Gazzetta dello Sport.

Манбанинг маълумотларига кўра, 26 ёшли португалиялик футболчининг «россонери» мухлислари билан муносабати сўнгги ойларда ёмонлашган. Шу сабабли, унинг шартномасида 175 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган бўлса-да, футболчининг 80 миллион евро эвазига жамоани тарк этиши ҳақиқатга айланиши мумкин.

Премьер-лигада «Манчестер Юнайтед» португалиялик учун асосий вариантлардан бири бўлиши мумкин, шунингдек, Саудия Арабистони жамоалари томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Леау 2019 йилнинг августидан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:28, 14.04.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик