Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Бруну Фернандеш: «Қоидалар ҳамма учун ҳар хил талқин қилинади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш АПЛ 32-тури доирасидаги «Лидс»га қарши ўйинда (1:2) ҳимоячи Лисандро Мартинеснинг четлатилишига муносабат билдирди. Аргентиналик футболчи «Лидс» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюиннинг сочидан тортгани учун майдондан ҳайдалган эди. Бундан ташқари, португалиялик ярим ҳимоячи учрашув бош ҳаками Пол Тирнининг бошқа қарорларидан ҳам норози бўлди.

«Агар ҳакам ҳақида гапиришни бошласам, катта муаммоларга дуч келаман. Бу ҳақда гапиришни истамайман, чунки қоидалар ҳамма учун ҳар хил ва улар турлича талқин қилинади. Кўрсатилган сариқ карточкалардаги фарқ ҳам яққол кўриниб турибди. Шундай экан, менга шунчаки сукут сақлаган маъқул», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Навбатдаги турда «Манчестер Юнайтед» «Челси» билан куч синашади.

Киритилди: 07:11, 14.04.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик