Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Барселона»га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да (15 апрелга ўтар кечаси) бошланади.
Диего Симеоне УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида жамоага Давид Ганцко ва Марк Пубиль ёрдам бера олмаслиги ҳақида тўхталар экан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
«Робен [Ле Норман] ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, Клеман [Ленгле] эса катта тажрибага эга ва ўзининг кучли ҳамда заиф томонларини яхши билади. Биз жамоа манфаати йўлида ҳар икки футболчининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз».













