Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Туркияда “Сивасспор” U-13 жамоасининг тўрт нафар футболчиси ЙТҲга учради (фото)

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сивас шаҳрида клуб қароргоҳига кириш арафасида бўлган такси қарама-қарши йўналишдан келаётган енгил автомобил билан тўқнашиб кетган. Ҳалокат оқибатида 6 киши, жумладан, “Сивасспор” У-13 жамоасининг 4 нафар футболчиси жароҳат олди. Зарба натижасида транспорт воситаларидан бирида ёнғин чиққан, оғир жароҳат олган ёш футболчи Бурак Шаҳиннинг аҳволи оғир.



Маълумотларга кўра, ёш футболчилар Туркия Биринчи лигаси доирасидаги “Истанбулспор”га қарши кечадиган уй учрашувида “болбой” сифатида иштирок этиши керак бўлган.

“Сивасспор” вакилларининг маълум қилишича, футболчилар айни дамда тиббий гуруҳ назорати остида. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, мамлакат Биринчи лигаси доирасида кечган баҳсда “Истанбулспор” 3:1 ҳисобида “Сивасспор”дан устун келди.

Ўзбекистон МТЖ футболчиси Азизбек Турғунбоев 2024 йил февралдан, 2025 йил июнь ойига қадар айнан “Сивасспор” сафида фаолият юритган. У 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:16, 14.04.2026.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4934]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2747]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2374]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2371]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2138]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1969]

«ПСЖ» «Барселона»га қарши ўйин олдидан Нуну Мендеш ҳақида хушхабар олди [1910]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1762]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1638]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик