Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Милан» германиялик ҳужумчи билан хайрлашади

Баҳо:
+ | -

Ижара асосида «Милан» сафида тўп сураётган германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькруг Италия топ-клубида узоқ қолмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, «россонерилар» 33 ёшли марказий ҳужумчининг тўлиқ трансфер ҳуқуқини 5 миллион евро эвазига сотиб олишга қизиқиш билдиришмаяпти. Фюллькругнинг амалдаги шартномаси Лондоннинг «Вест Хэм» клубига тегишли.

Италия А Сериясининг жорий мавсумида германиялик футболчи 16 та учрашувда майдонга тушди. Никлас ушбу ўйинларда бор-йўғи битта гол уришга муваффақ бўлган.

Мамлакат чемпионатининг 32 туридан сўнг «Милан» 63 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:59, 14.04.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик