Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико - Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль - ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«ПСЖ» футболчилари «Хиллсборо» фожиаси қурбонлари хотирасини ёд этишди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» футболчилари ва клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфи «Хиллсборо» стадионида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Машъум фожиа 1989 йил 15 апрель куни Англия Кубоги ярим финали доирасидаги «Ливерпуль» ва «Ноттингем Форест» ўртасидаги ўйинда юз берган эди. Тирбандлик ва босим натижасида мерсисайдликларнинг 97 нафар мухлиси ҳалок бўлган.

Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Энфилд»даги жавоб ўйини олдидан парижликлар ва Ал-Ҳелайфи фожиа қурбонларини ёд этиш билан бирга, ўтган йилнинг июль ойида ЙТҲ натижасида вафот этган Диогу Жота ва унинг акаси Андре Тейшейра да Силва хотирасига бағишланган мемориални ҳам зиёрат қилишди.

«Ливерпуль» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб учрашуви бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да (15 апрелга ўтар кечаси) бошланади. Ўйин бошланишидан олдин «Хиллсборо» қурбонлари хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланади, футболчилар эса майдонга мотам боғичлари билан тушиб келишади.

Киритилди: 15:38, 14.04.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик