Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Капелло: «Леау «Милан» рамзига айланиб қолди»

Баҳо:
+ | -

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло «Милан»нинг қанот ҳужумчиси Рафаэл Леаунинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Унинг марказий ҳужумчи позициясидаги ўйини мени ишонтирмаяпти. Лекин гап фақат позицияда эмас — назаримда, унда аввалгидек иштиёқ ва энергия қолмаган. У ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланмай, кучининг ярми билан ўйнаётган «Милан»нинг рамзига айланиб қолди», — дея Капеллонинг сўзларини келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.

Португалия терма жамоаси вингери жорий мавсумда барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Леаунинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясининг 32 туридан сўнг «россонерилар» 63 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:50, 14.04.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик