Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

УЕФА «Барселона»нинг ҳакамлик устидан қилган шикоятини рад этди

Баҳо:
+ | -3

УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши кечган дастлабки ўйиндаги (0:2) ҳакамлик бўйича «Барселона» томонидан берилган шикоятни рад этди.

Ўйиннинг 54-дақиқасида Мадрид жамоаси ҳимоячиси Марк Пубиль жарима майдончаси ичида дарвозабон Хуан Муссо узатган тўпни қўли билан тўхтатиб қолган эди. Бош ҳакам Иштван Ковач ушбу вазиятга эътибор қаратмади ва пенальти белгиламади. Ўйиндан сўнг «Барселона» УЕФАга шикоят киритган эди.

«2026 йил 8 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси чорак финалининг «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги биринчи учрашувидан сўнг, «Барселона» ҳакамнинг қарори юзасидан протест билдирди.

2026 йил 13 апрель куни УЕФАнинг Этика ва интизом масалалари бўйича назорат органи ушбу шикоятни қабул қилиб бўлмайди деб топди», — дейилади УЕФА баёнотида.

Киритилди: 16:59, 14.04.2026.
Ўқилди: 1320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик