«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти янги бош мураббий бўйича музокаралар ўтказиш учун Германияга йўл олади. indykaila News нашрининг X ижтимоий тармоғидаги маълумотларига кўра, клуб раҳбарларининг ташрифи кейинги ҳафтага режалаштирилган. Сафардан кўзланган мақсад — келгуси мавсум учун бош мураббий лавозимига номзодларни муҳокама қилишдир.
Учрашув тафсилотлари ва иштирокчиларнинг исм-шарифлари сир тутилмоқда, бироқ музокаралар жойи сифатида Германиянинг танланиши «Манчестер Юнайтед» жамоага қатъий интизом ва замонавий тактик ёндашувни жорий этишга интилаётганидан далолат беради.
Ушбу воқеалар фонида мураббий Майкл Кэррикнинг келажаги ноаниқ бўлиб қолди. Унинг клубдаги афсонавий мақоми ва ҳозирда вақтинчалик лавозимни эгаллаб турганига қарамай, Кэррикнинг доимий асосда тайинланиши энди кафолатланган деб ҳисобланмаяпти. Клуб раҳбарияти унга бўлган ишонч чексиз эмаслигига шама қилди.
АПЛнинг 32 туридан сўнг манкунианлар 55 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқдалар. Кеча, 13 апрель куни «Манчестер Юнайтед» ўз уй стадионида «Лидс Юнайтед»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.













